Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ватандошларга мурожаат қилди. Мурожаат вазирлик матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Унда ҳаво ҳарорати пасайиши 20 ноябрга қадар давом этиши маълум қилинган. Шу сабабга кўра вазирлик фуқаролардан зарурат бўлсагина шахсий автомобиллардан фойдаланишни тавсия қилган.
“Шу кунларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кўтарилади. Ҳаво ҳарорати эса -15 даража совуққача тушиб кетади. Фуқаролардан заруратсиз шахсий автомобиллардан фойдаланмасликни ва иситиши мосламаларидан фойдаланишда эхтиёт бўлишни сўраймиз”, – дейилади мурожаатда.