Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова вафот этди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Жалилова бугун, 20 ноябрь куни соат 07:30да ҳаётдан кўз юмган. Марҳумнинг ўғлининг айтишича, Жалилова йиқилиб бироз лат еган бўлсада аҳволи анча яхшиланган бўлган. Лекин бугун тонгда жони узилган.
Маълумот ўрнида, Клара Жалилова 1937 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У фаолиятини қўшиқчиликдан бошлаган. Унга «Мафтунингман» фильмидаги бош қаҳамон роли машҳурлик олиб келган.
Фурсатдан фойдаланиб таҳририятимиз марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб қолади.