Ўзбекистонда икки кундан буён совуқ ҳаво оқими кузатилмоқда. 18-19 ноябрь кунлари республика бўйлаб қор ёғиши кузатилди.
Ўзгидромет эртага, 21 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага кундузи ўртача ҳарорат 0... +1 даражани, тунда эса -6... -8 даражани ташкил қилади.
21 ноябрь куни шамол тезлиги 3-8 м/с. бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин.