Ўзбекистонда 6 ёшли Омина 150 давлатнинг байроғини ёддан билади. Бу ҳақда Севимли телеканали маълум қилди.
Қиз 1 ёшидан бошлаб ёзишни билган. 4 ёшида эса у бўғинлаб ўқишни ўрганган.
Қизнинг ота-онаси уни эрта ёшдан ўқишга ва ёзишга мажбурлашмаганини айтмоқда. Омина ҳозирги пайтда 150 давлатнинг байроғини ёддан билади ва у бошқа давлатларнинг ҳам байроғини ҳамда уларнинг тарихини ўрганмоқда. Ота-онанинг таъкидлашича, бундай усул болада хотиранинг яхши риовжланишига туртки бўлади.