Андижонда мактаб ўқувчилари кўчага курткасиз чиқишга мажбурланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ўқувчилар кўчага мактабга келган мансабдорларни кутиб олиш учун формада курткасиз чиқди. Тармоқларда тарқалган суратларда болалар биргина мактаб формасида турганини, ташриф буюрган мансабдорлар эса иссиқ қишки кийимларда юрганини кўриш мумкин.
Мавжуд маълумотларга кўра, сурат 43-сонли мактабда олинган. Ҳозирча халқ таълими вазирлиги ҳодисага изоҳ бермади.