Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларига 2018 йилда келиб тушган мурожаатларнинг 1993 таси қаноатлантирилган, 1516 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи”га хабар қилди.
Агентлик ва унинг ҳудудий тузилмалари келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, уларнинг аксарияти ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш масаласидаги мурожаатларга тўғри келганлиги аниқланди.
Бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 229 та шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда масъул идораларнинг иш ҳажми кўплиги, айнан ушбу тадбирга бириктирилган ходимларнинг камлиги, айрим идораларда ҳаттоки компьютер билан таъминланмаганлиги ва интернет тармоғига уланмаганлиги, шу билан бирга “Кадастр-2” ахборот тизимига интеграция қилинмаганлиги ёки аксарият ходимлар ушбу тизимдан фойдаланишни тўлиқ ўзлаштирмаганлиги асосий сабаблардан бири бўлмоқда.