Мирзо Улуғбек туманининг айрим аҳолиси “отопление”сиз қолди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида айрим аҳоли иссиқлик таъминотисиз қоладиган бўлди. Мавжуд маълумотларга кўра, ТТЗ-2 мавзесида жойлашган қозонхонада авария ҳолати юзага келган. Унинг натижасида қуйидаги манзилда яшовчилар бугун, 23 ноябрь, соат 16:00 га қадар “отопление”сиз ўтиради.
ТТЗ-2 мавзеси:
Кўп қаватли - 1, 2, 7, 8 ва 9 уйлар,
5-ётоқхона.
Зиёли кўчаси:
Кўп қаватли - 1, 3, 5 уйлар,
Буюк Ипак йўли кўчаси:
Кўп қаватли - 469, 471, 473, 475, 477 ва 479 уйлар
504 сонли Мактабгача таълим ташкилоти,
248 – сонли мактаб,
6 – сонли Оилавий поликлиника.
Ҳокимлик ноқулайликлар учун узр сўраган.