Андижонда ўқувчиларни курткасиз кўчага чиқарган директор ва унинг ўринбосари ишдан олинди

Андижонда ўқувчиларни курткасиз кўчага чиқарган директор ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Аввалроқ сайтимизда Андижондаги мактабларнинг бирида ўқувчилар курткасиз ҳолда кўчага чиқарилгани ва улар меҳмонларни кутиб олаётгани акс этган сурат тарқалгани ҳақида ёзган эдик.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ўша ҳолатни ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганган ва воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, сурат 19 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-сонли мактабда олинган. Болалар мактабга “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирини ўтказиш учун келган меҳмонларни кутиб олишган. Сурат фотоалбом учун олинган бўлган. Бошқаранинг маълум қилишича, суратга айнан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари олган.

Ишчи гуруҳ вакиллари болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашган ва улар ҳолат юзасидан эътирозлари йўқлигини айтган. Якуний хулосага кўра мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи Д.Насирдинов ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Исмановалар вазифасидан озод этилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. radik 24 ноябр 2020 13:59
    Деректорни урни КИМГАДИР? керак булибдида.
  2. Назир 23 ноябр 2020 23:41
    Хтб рахбарини буйругини бажарган бечора директор
  3. Hurshid 23 ноябр 2020 17:06
    Ўша тантанага келган рахбарларни хам ишдан олса яна хам яхши бўлар эди
  4. Хаким 23 ноябр 2020 15:59
    Северный корея. Шахсларга сигиниш
  5. мухаррам 23 ноябр 2020 15:25
    ШУ викор билан кириб келаятган ва болачаларни устидан кулаятган шу аелни хам ишдан олиб ташлаш керак.Директорни урни кимгадир керак булган шекилли бу расмни атайлаб таркатган.Шу аелни ишдан бушатинглар.
  6. Майкл 23 ноябр 2020 14:12
    Мана халк талими вазирлиги. Директорри 15 суткага камаш керегиди.
  7. Соя 23 ноябр 2020 12:45
    Мактаб директорига кушиб,уни шу ишга мажбурлаган туман халк таьлими мудирини хам ишдан олиш керак.Нима улар сувдан курук чикадими? Директорни буйнига иливоришган.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Андижонда ўқувчиларни курткасиз кўчага чиқарган директор ва унинг ўринбосари ишдан олинди