Синоптиклар Ўзбекистонда 24 ноябрда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумот беришича, эртага Ўзбекистон бўйлаб ўртача ҳаво ҳарорати +2... +4 даражани, тунда эса -6... -8 даражани ташкил қилади. Шамолнинг тезлиги 3-8 м/с. бўлиши кутилмоқда.
24 ноябрда республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмаяпти. Тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин.