Ўзбекистонда яна қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 25 ноябрь куни мамлакатимизда кундузги ҳарорат ўртача +2... +4 даражани, тунда -3... -5 даражани ташкил қилади. Кун давомида қисқа қор ва ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол тезлиги 5-10 м/с.ни ташкил қилади. Тоғли ҳудудларда эса қор ёғиб ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиб кетиши мумкин.