Тармоқларда ўзбек тўйи билан боғлиқ навбатдаги видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода келин ва куёв тўйхонага оқ отда кириб келганини кўриш мумкин. Видеони тарқатганлар воқеа Самарқанд вилоятида содир бўлганини айтишмоқда.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда ўзбек тўйларида янги одатлар пайдо бўлмоқда. Аввалроқ Ўзбекистондаги тўйда пул ёмғири уюштирилиб, куёв салом ва гулхан атрофида айланиш каби ҳолатлар кузатилган эди.