Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати кўтарилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 26 ноябрь куни мамлакатимизда ўртача ҳарорат +5 даражани, тунда -3 даражани ташкил этади. Кун давомида булутли ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмаяпти.
Ўзгидромет тоғли ҳудудларда қисқа муддатли қор ёғиши кутилаётганини маълум қилди. Шамол тезлиги 5-10 м/с.ни ташкил қилади.