Тошкент марказидаги дарахт кесиб ташланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун тармоқларда пойтахтнинг Истиқлол ва Амир Темур кўчалари кесишмасида дарахт кесилгани акс этган сурат тарқалган. Унда дарахт ноқонуний кесилгани маълум қилинган. Шундан сўнг Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳолатни ўрганди.
Ўрганиш натижасига кўра бошқарма томонидан дарахт қонуний кесилгани маълум қилинди. Сабаби ушбу ҳудуддаги дарахт табиий омиллар сабаб касалланиб, қуриган бўлган.