Синоптиклар Ўзбекистонда ҳаво яна совиб кетишини айтмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Уларнинг маълумотига кўра, дам олиш кунлари мамлакатимизда ҳаво бирдан совиб кетади. Республика бўйлаб ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Синоптиклар йўллардага ҳолат яна ёмонлашишини билдирмоқда.
28-29 ноябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб тунда ҳаво ҳарорати -5... -10 даража, кундузи -5... +3 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кўтарилади.