Эртага, 28 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Кундузги ўртача ҳарорат 0... +2 даража бўлиши, тунда эса -6 даражагача совиб кетиши мумкин.
Шамол тезлиги 7-12 м/с.гача етиши кутилмоқда. Қор ёғиши сабабли йўлларда шароит ёмонлашиши мумкин.