Ўзбекистонда 9300 нафар фуқаро деярли 79,1 млрд сўмга хусусий бандлик агентликларидан алдангани маълум бўлди. Бу ҳақда АОКАда меҳнат вазирлиги ва ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Вакилларнинг билдиришича, бугунги кунда мамлакатимизда меҳнат вазирлигининг махсус реестрида фуқароларни четга ишга жойлаштириш бўйича шуғулланувчи 104 та юридик шахсдан 75 тасига лицензия берилган.
Ўтган вақт давомида эса 55 та хусусий бандлик агентликларининг лицензияси бекор қилиниб, бугун уларнинг сони 20 тани ташкил қилмоқда. Шунингдек, ҳозирда 11 та хусусий бандлик агентликларининг 51 та ходимига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноий иш қўзғатилган.