Қиш фаслининг илк ойида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди. Бу бўйича маълумот Ўзгидромет томонидан тақдим этилди.
Синопткиларнинг маълум қилишича, декабр ойи давомида мамлакатимиз бўйлаб ўртача ҳарорат тунда 0... -5 даражадан +2... +7 даражагача бўлиши кутилмоқда. Кундузи эса 0... +5 дан +10... +15 даражагача ҳаво ҳарорати кўтарилиши мумкинлиги маълум қилинди. Мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларида эса ҳарорат тунда -8... -10 даражагача етиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида эса -12... -15 даражагача совуқ ҳаво бўлиши ҳам мумкин.
Декабрь ойида қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Одатда декабрь ойида юртимизда ўртача 5 кундан 13 кунгача ёғингарчилик бўлиши мумкин. Келаси ойда ёғингарчилик нормал даражада бўлиши кутилмоқда.