Актер Рахмонали Суропов оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда журналист Наргиза Муродова хабар қилди.
Маълум бўлишича, актер 29 ноябрь куни шифохонага ётқизилган. Таъкидланишича, унда инфаркт юз берган.
Ҳозирда актер 16-сонли шифохонада даволанмоқда. Суроповнинг аҳволи оғир эканлиги ва у ҳозирда реанимацияда экани айтилмоқда. Маълумот ўрнида, Суропов “Қалпоқ” номли ҳажвий сериалдаги роллари орқали халққа танилган.