Тошкент вилоятида судья уй қамоғидаги фуқаронинг зиёфатига бориб келгандан сўнг уни озод этди

Тошкент вилоятида судья уй қамоғидаги фуқаронинг зиёфатига бориб келгандан сўнг уни озод этди
Тошкент вилоятида судья уй қамоғидаги фуқаронинг зиёфатига бориб келгандан сўнг уни озод этди. Бу ҳақда Дарё нашри маълум қилди.

Кеча хабар қилинганидек, 30 ноябрда олий судда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакили Умида Тўхташева иштирок этиб, судьлар билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар ҳақида гапирди. Тўхташева шундай вазиятлардан бири Тошкент вилоятида содир бўлганини билдирди. Унинг айтишича, шу йил май ойида вилоятдаги шаҳарларнинг бирида ишловчи судьлар Л.Н ва Р.О.лар айни карантин вақтида, уни қўпол равишда бузиб, базмга борган. Улар навбатдаги жинояти учун озодликни чеклаш жазосини олган Д.Н.нинг туғилган кунини нишонлаган. Базмда 100дан ортиқ меҳмон иштирок этган.

Эътиборли жиҳати, судья ўша шахснинг зиёфатига бориб келгандан сўнг, бироз вақт ўтгач, Д.Н.ни озод этган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти суди судьяси ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, кийимини йиртиб, унга тан жароҳати етказгани ҳақида ёзган эдик.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дилшод 2 декабр 2020 22:39
    Улпатига ердам бериптида
  2. гулнора опа Оллохим шифо берсин 1 декабр 2020 18:36
    з
  3. дехкон 1 декабр 2020 18:10
    балким кози бова конун доирасида иш кургандирлар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент вилоятида судья уй қамоғидаги фуқаронинг зиёфатига бориб келгандан сўнг уни озод этди