Ўзбекистонда «Zamin» Фонди томонидан 60% болаларни карликдан қутқариши бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.
Маълум бўлишича, ушбу лойиҳа Тошкентда синов тариқасида амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга оширишда фонд Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда иш юритмоқда.
Хусусан, шифохоналарда ўтказилаётган скринингни мониторинг ва таҳлил қилиш учун лойиҳа доирасида онлайн тизим ишга туширилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида пойтахтдаги 4 та болалар шифохонаси ва 15 та туғруқ марказларида эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказилиши мумкин бўлган аппаратлар ўрнатилди.
Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа пойтахтда бир йил давомида синовдан ўтказилади. Агар у ўз самарасини берса кейинчалик бутун республика бўйлаб тадбиқ этилади.
«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева лойиҳанинг дастлабки натижалари билан танишди, туғруқ марказлари шифокорлари ва янги туғилган чақалоқларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, уларга энг эзгу тилакларни билдирди.