Тармоқларда иккита баклажка ёрдамида олов чиқаётган видеолавҳа тарқалган эди. Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳолатни хавфли деб топди.
Тарқалган видеода иккита баклажкадаги суюқлик ҳаво компрессори таъсири остида биқирлаб қайнаётганини кўриш мумкин. Унинг таъсирида эса газ ёнаётгани акс этган. Ушбу баклажкаларда бирида сув, иккинчисида бензин борлиги айтилган. Ихтиро асосчилари эса совуқ кунда уйда газ бўлмаган вақтда шу орқали исинишни таклиф қилган.
ФВВ ўша видеодаги ҳолатга изоҳ берди. Вазирликнинг билдиришича, бу жуда хавфли жараён. Уни уйда қўлламаслик тавсия этилди. Ушбу ихтиро оқибатида фуқароларнинг соғлиғи ёмонлашиши мумкинлиги таъкидланди. Бу ёнғинга, хатто портлаш ҳолатига ҳам олиб келиши мумкинлиги айтилди.