Синоптиклар Ўзбекистонда 5 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага республика бўйлаб ўртача ҳарорат +2... +4 даража, тунда эса -4... -6 даражани ташкил қилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 м/с. бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмаяпти.
Тоғли ҳудудларда эса шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади. Шунингдек, ушбу ҳудудларда тунда ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиб кетади.