Тармоқларда Қашқадарёдаги боғчада чилим чекаётган тарбиячилар видеоси тарқалди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоятнинг Миришкор туманидаги 8-сонли МТМда чилим чекаётган боғча ходимларининг видеоси тарқалган. Видео шу йил декабрь ойи бошида олинган. Туман мактабгача таълим бўлимининг маълум қилишича, видеодаги беч шафар шахс – ҳамшира, ошпаз ва уч нафар ёрдамчи тарбиячи ва боғча раҳбари ишдан олинган.
Маълумот ўрнида, ушбу МТТ 200 нафар болага мўлжалланган бўлиб, ҳозирда у ерда 120 нафар бола тарбияланмоқда.