Аввалроқ актер Раҳмонали Суропов оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун Суроповнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, актернинг юраги операция қилинган. Операция бир неча соат давом этган. Ҳозирда унинг аҳволи анча яхши экани маълум қилинди.
Актернинг фарзанди Сухроб Файзуллаев Суропов ҳафта сўнггида шифохонадан чиқишини айтди.