Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат этилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу кунларда ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ3535-сонли Қарорига асосан мамлакатимизда расман иккинчи хотинга уйланишга рухсат этилгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Телеграмдаги AntiFake.uz канали ушбу хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмаслигини маълум қилиб, ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб қўйди.