Тошкент вилоятида давлат рақамини яширган ҳолда ҳаракатланган «Captiva» автомашинаси эгаси топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
1986 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Э. Чиноз туманида «Captiva» автомашинасида (01 215 PFA) ўз рақамини яширган ҳолда ҳаракталанган. Таъкидланишича, автомобиль “Кон геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси”га тегишли.
Автомобиль ҳайдовчиси шундай йўл билан йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун жазодан қутилмоқчи бўлган. Ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилган. Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни депутат Расул Кушербаев Тошкент вилоятида қимматбаҳо автомобиллар давлат рақамисиз ҳаракатланаётганини танқид қилган эди.