Тармоқларда тиббиёт ходими “Ўзэкспомарказ”даги тақсимлаш маркази ёпилгани ҳақида гапирган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда тарқалди.
Тиббиёт ходими марказда беморлар йўқлиги ва шу сабабга кўра у ёпилгани ҳақида гапирган. Таҳририятимиз мухбири ССВ матбуот котиби билан ушбу масала юзасидан боғланди. Лекин Фуркат Санаев бу маълумотга изоҳ бера олмади.
Матбуот котиби дастлаб гўшакни ёпиб қўйди кейинчалик эса Телеграм орқали ушбу мавзу юзасидан изоҳ беришини сўраб ёзган хатига жавоб бермади. Мухбир иккинчи марта ҳам Санаев билан боғлана олмади.