Тармоқларда Ўзбекистонда бола ўғрилари ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноий гуруҳлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ушбу хабар тарқалгач Ўзбекистон ИИВ вазиятга муносабат билдирди. Вазирликнинг билдиришича, бундай хабарлра ҳеч қандай асосга эга эмас. Ҳозирда ИИВ томонидан ушбу ваҳимали хабарларни тарқатганларни аниқлаш бўйича чора кўрилаётгани маълум қилинди.
«Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлиб қолманг», – дейилади вазирлик ахборотида.