Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг иккита вилояти раҳбарлари ўзларининг мусиқа санъатида нималарга қодир эканини намоён этгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Видеода Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов рубобда мусиқа чалаётганини кўриш мумкин. Иккинчи бўлиб эса Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Қуёш, нуринг сочавер мўл-мўл! Баҳор, кетма бизнинг бошлардан!» номли қўшиқни жонли куйлаган ҳолда истеъдодини намоён этган.
Абдураҳмонов қизининг туғилган кунида қўшиқ куйлаган. Эслатиб ўтамиз, ҳокимнинг қизининг туғилган кунига бағишланган базм айни коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашган вақтда бўлиб ўтган. Туғилган кун муносабати билан Абдураҳмонов тадбирга хонанда Муниса Ризаевани чақирган ва қизига Жентра автомобилини совға қилган эди.