Тошкентдаги автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтдаги бекатларда қурилган дўконлар йўловчиларга қийинчилик туғдирмоқда. Шу сабабга кўра "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан ушбу қарорга келинган. Ушбу бекатлар ўрнига инновацион автобус оралиқ бекатлари ўрнатилади.
Шунингдек, пойтахтда келажакда 18 ва 24 метрлик тезюрар автобуслар тизими жорий қилиниши маълум қилинди. Ушбу автобуслар аввалги трамвай йўлида ҳаракатланади. Лойиҳа қиймати 26 млн долларни ташкил қилади.