Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида сўнгги 9 ой давомида энг кўп чақалоқлар дунёга келгани маълум қилинди. Бу бўйича маълумот Давстатқўм томонидан эълон қилинди.
Қўмитанинг маълумотига кўра, сўнгги 9 ойда мамлакатимизда 614,7 минг нафар чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўп экани айтилди.
Энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (74,4 минг нафар) дунёга келган. Бу бўйича паст кўрсаткич (15,6 минг нафар) Сирдарё вилоятида қайд этилди.