Бугун, 12 декабрь куни мамлакатимизда ҳаво ҳарорати бироз пасайди. Синоптиклар 13 декабрда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзгидрометнинг маълумотига кўра, эртага ўртача ҳарорат +1... +3 даражани, тунгги ҳарорат -2... -4 даражани ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмаяпти. Туман тушиши мумкин.
Шамолнинг тезлиги 3-8 м/с.га етади. Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиб кетади.