Ўзбекистондаги мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш ва арча билан безатиш тақиқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу йил пандемия билан боғлиқ вазият сабаб ҳамда болаларни коронавирусга чалинишдан асраш учун барча мактабларда янги йил байрамини нишонлаш ва арчаларни безатиш тақиқланди.
Таъкидланишича, мамлакатимиздаги барча халқ таълими бошқармаларига ХТВ томонидан қуйидаги кўринишдаги огоҳлантириш хати юборилган:
Шунингдек, байрамни нишонлашдан ташқари ота-оналардан байрам учун пул йиғиш ҳам тақиқланди.