Хоразм вилояти ҳокими жойларда ҳафталаб электр энергияси бўлмаслиги сабабларини айтди

Хоразм вилояти ҳокими жойларда ҳафталаб электр энергияси бўлмаслиги сабабларини айтди
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ЎзА'га берган интервьюсида "Жойларда уч-тўрт кун, айрим ҳолларда ҳафталаб электр энергияси бўлмаслигига ким айбдор?" деган саволга жавоб берди.

– Хоразмда аҳоли электр энергияси таъминотидаги муаммолар юзасидан кўп мурожаат қилишади. Тармоқдаги узилишлар нафақат аҳоли хонадонлари, ҳатто ижтимоий объектлар, шифохона ва мактабларда ҳам кузатилмоқда. Вилоятда уч-тўрт кун, айрим ҳолларда ҳафталаб электр энергияси бўлмаслигини қандай изоҳлайсиз?

– Хоразм вилоятида жами 348 мингдан ортиқ аҳоли хонадони электр истеъмолчиси, 18,4 мингдан ортиқ улгуржи электр истеъмолчилари мавжуд бўлиб, уларни бир соатлик электр энергиясига бўлган талаби 260 - 270 Мвт. ни ташкил қилади. Бу электр истеъмолчилар асосан Урганч шаҳрида жойлашган “Хоразм” 220/110/10 кВ кучланишли подстанцияга ўрнатилган 2 та ҳар бири қуввати 125 МВА бўлган автотрансформатор орқали таъминланган. Бу автотрансформаторларнинг ўтказувчанлик қуввати 210 МВт. ни ташкил қилиб, 50-60 Мвт. электр энергия қуввати етишмас эди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келган.

Бу вазиятни тўғрилаш учун “Хоразм” 220/110/10 кВ кучланишли подстанция реконструкция қилиниб қуввати 200 МВА бўлган қўшимча автотрансформатор ўрнатилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги ПҚ-2541-сонли қарорига асосан вилоятдаги электр энергияси истеъмолчиларини электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 2019-2020 йилларда Хоразм вилоятига қўшимча равишда “Тахиатош – Хоразм –Саримай” 220 кВ кучланишли ҳаво линияси қурилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида вилоятимизга қўшимча равишда 100 Мвт. электр энергияси қуввати билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлади.

Ушбу кўрсатилган топшириқлар ҳал бўлгунга қадар Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2018 йил 1 декабрдан бошлаб Туркманистон Республикасининг Тошховуз вилоятидан Хоразм вилоятига соатига 100 Мвт. электр энергияси импорт қилиш масаласи ижобий ҳал қилинди.

Бунинг натижасида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш яхшиланиб, электр энергияси бўйича узилишлар бартараф қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. М 10 январ 2019 13:50
    Жуда тўғри гапирибда, у киши лавозимга тайинлангандан кейин энергия таъминоти анча яхшиланди. Газ таъминотига ҳам эътибор қаратилса яхши бўларди. Қишлоқларда аҳоли анча қийналиб қолишди, кўпчилиги қишлаш учун шаҳардан квартира ижарага олишяпти. Балки, чегарага яқин ҳудудларга Туркманистондан газ етказиб бериш масаласини кўриб чиқиш керакдир.
  2. Rahmat Aliev 9 январ 2019 20:53
    Hokimbuvaga omad. Judayam jonkuyar inso
  3. Sarvar Akmalov 9 январ 2019 15:10
    Serquyosh o'lka. Quyosh energiyasidan oluvchi panellar qurishsin. ekologik toza. Har bir tuman va shahar yaqinida o'rnatishsin, uylar va ishxonalar tomlariga qo'yib tashashsin.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Хоразм вилояти ҳокими жойларда ҳафталаб электр энергияси бўлмаслиги сабабларини айтди