Ўзбекистонда давлат ташкилотларида Янги йил корпоративларини ташкил этиш тақиқланди. Бу бўйича республика махсус комиссияси қарори қабул қилинди.
Қарорда жаҳондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб ҳамда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида шундай ечимга келингани маълум қилинди. Махсус комиссия томонидан эълон қилинган қарорда вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди. Ушбу ташкилотларга корпоративдан ортиб қолган пулларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди.
Шунингдек, барча мактаблар ҳамда ОТМларда ҳам байрам тадбирларини ташкил этиш тақиқланди. Фуқароларга янги йил барйамини оила даврасида кутиб олиш тавсия этилди.
Махсус комиссия қарорида ресторан, кафе чойхоналарга 30 кишидан ошмаган тадбирларни ташкил этишга рухсат берилди.