Фарғона вилоятида 16 ёшли ўсмир бедарак йўқолди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Иномжон Жураев шу йил 25 август куни уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. Ёш йигит Қўштепа тумани, “Ўқчи” маҳалласида яшайди.
Унинг бўйининг узунлиги 155-160 см.ни ташкил қилади. Унинг эгнида ўша куни оқ футболка, қора шим ва оёғида қора тапочка бўлган. Йигит ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралмоқда: 73-244-02-76, 73-244-02-85, 97-504-42-43 ёки 102.