Машҳур “Шум бола” фильмининг яна бир актери вафот этди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Нашрнинг маълум қилишича, Саидкарим Саидорипов 57 ёшида вафот этди.
Таъкидланишича, актер 13 декабрь куни вафот этган. Актернинг қариндошларининг айтишича, Саидорипов кўп йиллар давомида қандли диабетдан азият чекиб, юраги билан муаммоси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, актер «Шум бола» фильмида Омон (асосий қаҳрамоннинг дўсти – таҳр.) ролини ижро этган. Саидорипов 1975 йилда бўлиб ўтган кастингда фильмга бош қаҳрамон сифатида кўрилаётган бўлган. Лекин кейинчалик бош қаҳрамон роли Абдурайим Абдувахобовга топширилган. Абдувахобов ҳам шу йил 14 июль санасида вафот этган эди.