2021 йил 1 январдан ҳайдовчилар кундузи “фара”ларни ёқиб юришлари шарт бўлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири маълум қилди.
Хабарингиз бор, аввалроқ ҳайдовчиларга кундузи ҳам “фара”ларни ёқиб юришлари шарт этиб белгилаб қўйилган эди. Лекин кейинчалик кўплаб муҳокамалар ва эътирозлардан сўнг ушбу талаб вақтинча бекор қилиниб, бу бўйича 2019 йил апрелида Ҳукумат қарори эълон қилинган эди.
Қарорга кўра, ҳайдовчилар 2021 йилдан сутканинг ҳар қандай вақтида “фара”ларни ёқиб юрилшлари шарт этиб қўйилган эди. Ушбу талабга бўйсунмаганлар жаримага тортилади. Хусусан, тегишли моддага кўра ушбу талабни бажармаган ҳайдовчи биринчи марта 111 500 сўм жаримага тортилади, бир йилда икки марта шу ишни қилса 223 минг сўм жарима тўлайди, йил давомида хато учинчи марта ҳам такрорланса 669 минг сўм жарима солинади. Бир йилда уч мартадан кўп бўлса 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойга маҳрум этилади.