Аввалроқ сайтимизда 2021 йил 1 январь кунидан бошлаб барча ҳайдовчилар куннинг ёруғ қисмида ҳам автомашина фараларини ёқиб юришлари шарт эканлиги ҳақида ёзган эдик.
Ушбу хабар тарқалгач ИИВ ЙҲХББ мазкур тартибга изоҳ берди. Бошқарма ушбу тартиб ҳақиқаттан мавжудлигини билдирди. Лекин бундай тартиб 2021 йилнинг 1 январига қадар автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспортларга тадбиқ эитлмаслигини маълум қилди. Шу билан бирга, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бу масала юзасидан тегишли таклифларни тайёрлаётганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан ушбу талабга бўйсунмагана ҳайдовчилар жаримага тортилади. Хусусан, тегишли моддага кўра ушбу талабни бажармаган ҳайдовчи биринчи марта 111 500 сўм жаримага тортилади, бир йилда икки марта шу ишни қилса 223 минг сўм жарима тўлайди, йил давомида хато учинчи марта ҳам такрорланса 669 минг сўм жарима солинади. Бир йилда уч мартадан кўп бўлса 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойга маҳрум этилади.