Tashkent city маъмурияти янги йил тадбирларида пул ишлаб топишни мақсад қилди. Энди ушбу байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудга кириш пулли бўлди.
Маъмурият 17 декабрдан байрам тадбирлари бўладиган парк ҳудудига кириш фақат касса орқали амалга оширилишини маълум қилди. Байрам тадбирларидан барҳраманд бўлиш учун чипта сотиб олиш шартлиги белгилаб қўйилди.
Байрам тадбирлари чипталари нархи:
- Катталар учун (12 ёшдан) – 10 минг сўм
- Ёш болалар учун (5-12 ёш) – 5 сўм
- Болалар учун (5 ёшгача) – бепул
- Пенсионерлар учун (гувоҳнома билан) – 5 минг сўм
- Ногиронлар учун (гувоҳнома билан) – бепул
- Енгил автомобил билан кириш – 20 минг сўм (йўловчилари билан)
Таъкидлаш жоиз, кириш учун пул тўлаш тартиби пойтахтликлар ва меҳмонларнинг норозилигига сабаб бўлди. Ижтмоий тармоқларда ушбу қарор танқид қилинди. Айримлар бой одамлар камбағаллардан алоҳида равишда байрамни нишонламоқчи деган ўйда эканини билдирди. Тошкент ҳокимлиги уларнинг ушбу қарорга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.