Аввалроқ Tashkent city’га кириш пулли бўлгани ҳақида ёзган эдик. Ушбу қарор тармоқларда кескин муҳокама қилинди.
Шундан сўнг тармоқ фойдаланувчилари ҳокимга city очилишида айтган гапларини эслатиб қўйди. Ўшанда Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонлар олдида нутқ сўзлаб, Tashkent city бу ютуқ эканини ва барча тошкентликлар ҳамда пойтахт меҳмонларининг бойлиги эканини айтган эди.
Ҳоким шунингдек, паркга келиш бепул бўлишини айтган. Ҳокимнинг ваъдасига қарамай, парк маъмурияти унга киришни янги йил байрамлари даврида пулли қилишга қарор қилди. Таъкидлаш жоиз, кеча шаҳар ҳокимлиги Tashkent city’га кириш пулли бўлганига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган эди.