Хабар қилганимиздек бугун пойтахтдаги “Tashkent city”да жойлашган Congress Hall’да «Тошкент ёшлари форум — 2020» тадбири бўлиб ўтмоқда.
Унда бир қатор вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, ёшларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр билдирди. Хусусан, мансабдорлар қаторида мазкур тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам иштирок этди.
Тадбирда бошловчи иштирокчилардан ТикТокда шахсий саҳифаси бор ёки йўқлиги ҳақида сўради. Бунга жавобан Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қўлини кўтариб, ТикТокдан фойдаланишни маълум қилди.
Шундан сўнг тадбир қатнашчиларининг барчаси Tik-tok рақсига тушди. Шу жумладан шаҳар ҳокими ҳамда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам.