Туркияда журналист Абдукарим Мирзаев ушланди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Мирзаев Туркияда магистратурада ўқиётган эди. Журналист 11 декабрь куни тунда ушланди.
Мирзаевни унинг уйидан 4 нафар ҳарбий формадаги эркаклар олиб кетган. Улар журналистнинг уйида тинтув ишларини олиб борган, лекин ҳеч нарса топа олмаган. Журналистнинг адвокатининг айтишича, номаълум шахслар Мирзаевнинг номига олинган телефон рақамидан қидирувда бўлган шахслар билан суҳбатлашган. Суриштирув давомида Мирзаевнинг ушбу ишга алоқаси йўқлиги маълум бўлди ва уни ҳуқуқ тартибот органлари депорт қилиб юбормоқчи. Мирзаевнинг адвокати депортацияни бекор қилишни режалаштиряпти.