Қозоғистонда аҳоли маҳаллий QazCovid-in вакцинаси билан эмланишни бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 19 декабрь куни Алмата ва Тараз шаҳридаги клиникаларда кўнгиллилар маҳаллий вакцина билан эмланган. Йил оҳирига қадар 3 минг нафар кўнгиллилар ушбу вакцина билан эмланади. Ҳозирда вакцина синовининг учининчи фазаси олиб борилмоқда. Ушбу вакцинанинг биринчи ва иккинчи синовлари муваффаққиятли ўтиб, самарадорлиги 96 фоизни ташкил қилган.
Бош вазир Асқар Мамин QazCovid-in вакцинаси билан аҳоли 2021 йил март ойида оммавий тарзда эмланишини маълум қилди. Дастлаб кўнгилли равишда тиббиёт ходимлари, педагоглар, сурункали касаллиги бор беморлар эмланиши таъкидланди.