Бугун ёшларни бир тармоқ атрофида, уларнинг барча ижтимоий-сиёсий мақсадлари ечимини ўзида жамлаган тизимга эҳтиёж бор. Шу мақсадда “United IT Company” компанияси томонидан ижтимоий тармоқ ҳамда ахборот платформа хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган imkon.uz лойиҳаси яратилди.
Мазкур лойиҳага 3 та тамойил асос қилиб олинди:
1. Ижтимоий тармоқ.
2. Каталог.
3. Ютуқлар.
Лойиҳанинг аҳамияти
Kraudfanding нима?
Йиллаб лойиҳаси фойдасини кредитларни қоплашга сарфлайдиганлар билишади буни. Kraudfanding - лойиҳани умумжамғарма асосида молиялаштириш - ёш тадбиркор ва ижодкорлар учун энг зўр имконият.
Бўш иш ўринлари
Imkon.uz аҳолининг турли қатламлари учун муқобил иш ўринларини тақдим этишда хотин-қизлар бандлигига алоҳида урғу беради.
Ҳамда волонтёрлар жамияти, шахсий ҳамда ижтимоий муаммоларни бартараф қилишга мўлжалланган Кечинмалар каби ёшлар ҳаётида долзарб бўлган 11 та бўлимлардан таркиб топган.