Мангу Саркарда – Соҳибқирон Амир Темур сиймосига бағишланган илк видео ўйин. Ўйин UIC Games томонидан яратилди. Қизиқарли тарихий сюжет, деталларигача аниқликда ишлаб чиқилган муҳит, реалликка асосланган мозийни ўзида жамлаган рақамли технологиялар маҳсулоти – Мангу Саркарда ўзида жамлаган сифатлар. Ўйинда тўғридан-тўғри Амир Темур образидан фойдаланилмайди, балки унинг ишончли кишиси тимсолида воқеалар ёритилади.
Мангу Саркарда:
1.“Мангу Саркарда” ўйин саноатида энг ишончлиларидан бўлган Unreal Engine механизми асосида ишлаб чиқилган.
2.Ўйинни 29 кишилик жамоа 1 йил давомида яратган.
3.Ўйиннинг ААА ўлчами унинг қамров даражаси қанчалик улканлигини англатади.
4.“Мангу Саркарда” стратегик ўйинлар турига киради. Воқеалар ривожи тарихий ҳақиқат асосида, XIV асрда рўй беради.
5.Ўйин маданий-маърифий характерга эга.