Сурия курдларининг мудофаа отряди бўлган YPG ташкилоти “Ислом давлати” гуруҳининг саккиз нафар аъзоси қўлга олинганини хабар қилмоқда. Хабарда айтилишича, жангарилар 9 январ куни қўлга олинган. Уларнинг икки нафари ўзбекистонлик экани аниқланган, дея хабар қилди uz24.uz.
- Одил Раҳимов, (Abu Amina Uzbeki), 58 ёш
- Фарҳод Қодиров, (Abu Bilal Uzbeki), 28 ёш
Бундан ташқари қўлга тушганлар орасида Россия, АҚШ, Германия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон фуқаролари бор.
YPG ташкилотининг расмий сайтида қайд этилишича, жангарилар 6-7 январь кунлари Хаджин шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт пайтида қўлга олинган.
Хориж ОАВларининг ёзишича, Суриядаги ўзбек жиҳодчилари сони 3000-4000 нафарни ташкил этади.