Ижтимоий тармоқларда мансабдорнинг ётиб олган ҳолда фуқарони қабул қилгани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеони тарқатганлар ундаги мансабдор Косон туман ҳокими ўринбосари эканини айтмоқда. Унда мансабдорнинг олдига мурожаатчи аёл келганини ва аёл уй масаласида мурожаат қилаётганини кўриш мумкин.
Аёл мансабдорга уй бериш масаласи чўзилиб кетаёгнини сабабини сўраганда ҳоким ўринбосарлиги айтилаётган шахс ҳали бу бўйича хат келмаганини айтган. Шундан сўнг ҳоким ўринбосари аёл томонидан “ҳар бир фуқаро билан ётиб гаплашасизми” деган саволига “мен ҳали обед ҳам қилганим йўқ” деб жавоб берган. Ҳозирча ҳолат юзасидан изоҳ берилгани йўқ.