Маълум бўлишича, ҳодиса 2019 йил ноябрь ойларида содир бўлган. Ҳоким ўринбосари Убайдулло Очилов олдига мурожаатчи Гулруҳ Бобожарабова келганини ва унинг саволига жавоб берганини айтди.
“Мен Боборажабованинг саволига тегишлилигича жавоб бердим. Белимдаги грижа мени ушлаб қолгани учун хонамга қайтиб келиб, тушлик вақтида ётган эдим. У аёл қайтиб келиб боя берган саволларни яна қайта берди. Мен яна қонуний жавоб бердим ва уй-жой масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Ҳолмуминова Азиза шуғулланишини айтдим. Шу вақтда у мени видеога олган экан ва бунга эътибор бермаган эканман. Шундан сўнг мен шифхонада даволаниб чиқдим”, – дейди ҳоким ўринбосари.
Таъкидлаш жоиз, видеода аёл ҳоким ўринбосарига 2020 йилда уй берилишини айтганини эслатган.
Аёл: "Уйни 2020 йилда бераман деб айттингизку".
Ҳоким ўринбосари: "2020 йил энди келди. Йил келсин ҳали".
Аёл: "Ҳозир нима 2018 йилми?",
дея мулоқотни давом эттирган.