Аввалроқ сайтимизда пойтахтда 13 ёшли Жумабаева Фарангиз Вахидовна бедарак йўқолгани ҳақида ёзган эдик.
Қиз 21 ноябрь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Маълум бўлишича, қиз топилган.
Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, қизнинг ҳолати яхши ва ҳеч қандай ҳавотирга ўрин йўқ. Қиз Зангиота туманидаги дугонасининг уйида бўлган.